Ўзбекистон | 09:46 / 22.09.2023
12406
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қидирувда бўлган шахслар кузатув камералари орқали қўлга олинмоқда

Миллий гвардия ходимлари жиноят содир этгани учун қидирувга берилган беш нафар шахсни кузатув камералари орқали аниқлади ва қўлга олди.

Фото: AP

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида қўриқлаш бўлими ходимлари пойтахт ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда 43 ёшли М.А.ни қўлга олди

“Янги Ўзбекистон” нашрининг ёзишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

Яшнобод туманидаги масжидда фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувда бўлган 49 ёшли К.М., Бухоро деҳқон бозорида ҳам қидирувда бўлган 43 ёшли фуқаро Х.О. қўлга олинган.

Олмазор туманидаги “Корзинка” супермаркети ёнида қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан фирибгарлик содир этгани учун қидирувда бўлган Т.С. ҳам ушланган.

Юнусобод туманида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан жорий йилнинг август ойидан буён ҳуқуқ-тартибот идораларидан яшириниб келаётган 21 ёшли фуқаро К.Ғ. қўлга олинди.

Мавзуга оид