Ўзбекистон | 20:24 / 09.10.2023
9528
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон йўлларида 100 мингта носоз автотранспорт ҳаракатда юргани айтилди
Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 3 миллиондан ошди.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 3268480 та автотранспорт воситаси фойдаланишда бўлиб, шундан 796034 таси (24 фоиз) бензин, 71088 таси (2 фоиз) дизел ва 2401348 таси (74 фоиз) газ ёқилғисида ҳаракатланишга мўлжалланган.
Қайд қилинишича, айни пайтда Ўзбекистонда ҳаракатда бўлган транспорт воситаларининг 100 мингтаси носоз ҳисобланади.
2023 йилги «Тоза ҳаво» ойлиги тадбири давомида 300 минг транспорт воситасини назоратдан ўтказиш белгиланган.