Ўзбекистон | 19:54 / 26.10.2023
22455
1 дақиқада ўқилади

Деҳқонобод туманига янги ҳоким тайинланди

Туманнинг кўп йиллик ҳокими Зоир Алиқулов Қарши тумани раҳбарлигига ўтганди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 26 октябр куни халқ депутатлари Деҳқонобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Акром Исомиддинович Сулаймонов Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Акром Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. Муқаддам республика «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаган.

2020 йил ноябрда Шаҳрисабз шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.

Бундан олдинроқ, Деҳқонобод туманига 7 йилдан ортиқ вақтдан буён раҳбарлик қилиб келган Зоир Алиқулов Қарши туманининг янги раҳбарига айлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид