Ўзбекистон | 17:18 / 26.10.2023
21189
1 дақиқада ўқилади

Қарши туманида ҳоким ўзгарди

Зоир Алиқулов бунгача Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 26 октябр куни халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, сессияда депутатлар Зоир Халилович Алиқуловни Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.

Алиқулов муқаддам Қашқадарё вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлган, 2016 йилнинг сентябр ойидан буён Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида ишлаётганди.

2019 йил президент томонидан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

  • Қарши туманига бунгача Беҳзоджон Юсупов раҳбарлик қилиб келаётганди, у 2022 йил февралида Мақсуда Мустафоева ўрнини эгаллаганди.

Мавзуга оид