Ўзбекистон | 09:01 / 31.10.2023
7704
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга дам олиш учун энг кўп Россия фуқаролари келмоқда 

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 561 мингдан ортиқ чет эл фуқароси дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Фото: Kun.uz

2023 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида жами 561,1 минг нафар чет эл фуқароси дам олиш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, мамлакатга 9 ой мобайнида дам олиш мақсадида келган фуқаролари энг кўп бўлган давлатлар орасида Россия етакчи – 178,5 минг нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 45,1 минг нафар;
  • Қирғизистон – 27,9 минг нафар;
  • Тожикистон – 27,6 минг нафар;
  • Туркия – 27,1 минг нафар;
  • Хитой – 24,3 минг нафар;
  • Туркманистон - 20,9 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 19,1 минг нафар;
  • Германия - 17,9 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 17,4 минг нафар.

Мавзуга оид