Ўзбекистон | 08:50 / 01.11.2023
17574
1 дақиқада ўқилади

Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди 

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сайхунобод туманига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти хокимлиги

Сирдарё вилоятида халқ депутатлари Сайхунобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди. 

Фаррух Ўктамжонович Ўктамжонов бошқа ишга ўтаётгани сабабли ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Анвар Расулович Каримов номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Анвар Каримов 1977 йил Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти - олий. 1998 йилда Гулистон Давлат университети ҳамда 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясини тамомлаган.

Анвар Каримов 2023 йил январидан иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 2023 йил августида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Фаррух Ўктамжонов Сайхунобод туманига 2020 йил ноябридан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид