Ўзбекистон 10 та Airbus тиббий вертолётини сотиб олиши мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Airbus Helicopters компанияси билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.
Ўзбекистон тез тиббий ёрдам тизими учун 10 та Airbus Н145 русумли тиббий вертолёт харид қилиниши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Самарқандда ўтказилган Ўзбекистон–Франция бизнес форуми доирасида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Airbus Helicopters компанияси раҳбарияти билан учрашган.
Музокара давомида Республика тез тиббий ёрдам тизими учун 10 та Airbus Н145 русумли тиббий вертолёт харид қилиш ҳамда Ўзбекистонда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш, бу соҳанинг моддий-техника базасини яратиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш истиқболлари муҳокама этилган.
Airbus Н145 ўрта узоқликдаги масофага учадиган кўпмақсадли вертолёт бўлиб, ундан тиббий операциялар, йўловчи ташиш, қидирув-қутқарув ва бошқаларни ўз ичига олган турли хил жараёнлар учун фойдаланилади. Вертолёт нархи 5,5 млн долларгача бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
22:17 / 16.12.2024
Корея ва Франциядаги можаролар: Демократиялардаги инқирозлар демократияни созлайди
17:17 / 13.12.2024