Ўзбекистон | 23:16 / 06.11.2023
13978
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятида кун давомида иккинчи марта зилзила қайд этилди 

Зилзила магнитудаси 3,8 балл экани айтилди. 

6 ноябр куни кечқурун Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди. 

Қайд қилинишича, зилзила соат 19:49 да содир бўлган. Унинг эпицентри Тошкентдан 542 км жануби-ғарбда, Бухоро вилояти, Қоракўл туманида, 15 км чуқурликда, зилзила магнитудаси 3,8 балл экани айтилган. 

Бу кун давомида Бухоро вилоятида қайд қилинган иккинчи зилзила. 6 ноябр куни эрта тонгда, соат 3:57 да ҳам шу ҳудудда зилзила содир бўлган эди. 

Зилзила оқибатида вайроналар ёки жабрланганлар бўлгани ҳақида хабар берилмади.

Мавзуга оид