Сердар Бердимуҳамедов Тошкентга етиб келди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ИҲТ саммитида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида қатнашиш учун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммитда иштирок этиш учун Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар Тошкентга етиб келгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
15:25 / 06.12.2024
Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради
19:33 / 05.12.2024
Туркманистон Ўзбекистон билан чегарада жойлашган божхона постини фойдаланишга топширди
18:02 / 05.12.2024