Ўзбекистон | 13:47 / 20.11.2023
10474
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафар Аҳмедов бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб борди.

Фото: Дунё АА

«Дунё» хабарига кўра, у шу пайтга қадар Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Дипломат 54 ёшда. Хоразм педагогика институтини (1992 йилдан бошлаб Урганч давлат университети) тамомлаган.

Ўтган йиллар давомида мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, ТИВ тизимида, жумладан, Покистондаги элчихонада турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.

Мавзуга оид