Ўзбекистон | 11:47 / 21.11.2023
11187
1 дақиқада ўқилади

Кармана туманига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Туманнинг собиқ ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ички ишлар, электр тармоқлари раҳбарлари олдинроқ президент ўтказган йиғилишда лавозимдан олинганди.

Барноев Зокиржон Латипович Кармана тумани прокурори лавозимига тайинланган. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

З.Барноев тайинловга қадар Навоий вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Зокиржон Барноев

Шунингдек, Абдурайимов Акмал Қўчқорович Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Акмал Абдурайимов

Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимида 2020 йил апрел ойидан буён Савуров Акбар Ахтамович, туман прокурори лавозимида эса 2022 йил май ойидан Эркинов Хуршиджон Эркинович ишлаб келаётганди.

Олдинроқ президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда тумандаги қурилиши тугамаган бинога 452 та майнинг қурилмаси ўрнатилишига бефарқлиги ортидан туман ҳокими, прокурори, департамент бошлиғи, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари ишдан олинганди

Мавзуга оид