Ўзбекистон | 07:30 / 23.11.2023
11116
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарё вилоятида ер силкиниши қайд этилди
3,4 магнитудали зилзила эпицентри Қумқўрғон туманида жойлашган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 23 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 04:28 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,47 градус шимолий кенглик; 67,78 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 440 км жануби-ғарбда.