Ўзбекистон | 15:51 / 03.12.2023
18335
1 дақиқада ўқилади

Бухоро хонгули буғуси яшайдиган жой – Зарафшон миллий табиат боғи | Манзил

Бухоро хонгули буғуси – бу ажойиб жонивор Самарқанд шаҳридан атиги 8 км узоқликда яшайди десак ишонасизми? “Манзил” бу гал ёшлигимизда кўплаб эртаклардаги эзгулик рамзи бўлган буғулар яшовчи Зарафшон миллий табиат боғига саёҳат қилди.

Зарафшон миллий табиат боғи 1975 йилда қўриқхона сифатида ташкил этилган. 2018 йилдан бошлаб миллий табиат боғига айлантирилган. Умумий майдони – 2426 гектар.

Миллий боғ Зарафшон дарёси ўнг қирғоғи бўйлаб 47 кмга чўзилган. Энига эса 100 метрдан 1000-1400 метрли жойгача кенгайган, яъни эни жуда тор ҳолатда жойлашган.

Тарихий шаҳарга яқин жойдаги бу уникал масканга саёҳат қилишни тавсия қилиб қоламиз. Кўрсатувни кўриб ўзингиз бунга амин бўласиз.

Мавзуга оид