Иқтисодиёт | 14:22 / 07.12.2023
17465
2 дақиқада ўқилади

Бухоро ва Хоразмда қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябр куни Бухоро ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида қуёш фотоэлектр станциялари қуриш ҳақидаги қарорларни имзолади. Президент Шавкат Мирзиёев 30 ноябр куни Бухоро ва Хоразм вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида қуёш фотоэлектр станциялари қуриш ҳақидаги қарорларни имзолади.

Фото: Kun.uz

БААнинг Masdar компанияси Бухоро вилоятининг Олот туманида 250 MW қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ва 63 MW қувватли электр энергиясини сақлаш тизимини барпо этади.

Лойиҳа қиймати 273 млн долларга баҳоланган. Инвестор қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 50 млн доллар миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши керак.

Ишлаб чиқарилган 1 kWh электр энергияси учун хорижий валютада деноминацияланган 3,044 цент ва электр энергиясини сақлаш тизимидаги фойдаланишга тайёр ҳар бир мегаваттга (соатига) 16,55563 доллар миқдорида тариф ўрнатилган.

Франциянинг Voltalia компанияси эса Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида 100 MW қувватли қуёш фотоэлектр станциясини ташкил этади.

68 млн долларлик лойиҳа инвесторидан 20 млн доллар миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолати талаб этилади.

Станцияда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр энергиясини давлат 2,888 центдан сотиб олади.

Битимларга кўра, давлат 25 йил давомида бу икки станциядан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олган.

Иккала хусусий шерик алқаро молия корпорациясининг молиявий ва техник кўмагида ўтказилган халқаро тендер асосида танлаб олинган.

Мавзуга оид