Ўзбекистон | 07:50 / 13.12.2023
4950
1 дақиқада ўқилади

Сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда бино қуриш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда бино қуриш тақиқланиши кутилмоқда. Бу - Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz

Мажлисда “Шаҳарсозлик кодексининг 47-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қабул қилинди.

Кодекснинг мазкур моддасига сел ва кўчки ҳодисалари хавфи мавжуд ҳудудларда инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, етказилиши мумкин бўлган моддий зарарларнинг олдини олиш мақсадида сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуришни тақиқлаш таклиф этиляпти.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан сел ва кўчки ҳодисалари хавфи мавжуд ҳудудларда инсонларнинг ҳаёти ва уларнинг мол-мулкини асраш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа объектларининг барқарор фаолияти таъминланиши билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинади.

Мавзуга оид