Ўзбекистон | 13:28 / 16.12.2023
8173
2 дақиқада ўқилади

Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби енгиллаштирилмоқда

Ҳукуматнинг «Вазирлар Маҳкамасининг Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда олинган маълумотларни чоп этиш ва ҳужжатлар йиғмажилдига тикиш талаби бекор қилинмоқда. Ушбу маълумотлар эндиликда тизимда сақланади.

Маълумот учун, шу кунга қадар нотариуслар қуйидаги ҳужжатларни чоп этиб йиғмажилдга тикишга мажбур бўлишган:

  • юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома;
  • тўлов амалга оширилганлиги ҳақида инвойс;
  • жисмоний шахсга вакиллик қилиш учун ишончнома берган шахснинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома;
  • мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома ва бошқалар. 

2024 йил 1 январдан бошлаб кўп квартирали уйлардаги кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда нотариуслар мулкдорнинг мажбурий бадаллар ёки тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслигини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизими орқали текширишади.

Мавзуга оид