Ўзбекистон | 11:26 / 27.12.2023
10491
2 дақиқада ўқилади

Уй сотиш ҳақида интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин

Давактив томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, фуқароларга ўз уйини сотиш учун интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин. Ушбу хизмат фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.

Фото: Shutterstock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Риелторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, фуқароларга ўз уйини сотиш учун интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин. Ушбу хизмат фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали амалга оширилиши таклиф қилинмоқда.

«Жисмоний ёки юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш ва эълонлари, шу жумладан бутунжаҳон ахборот тармоғи интернетда ёки ижтимоий тармоқлар саҳифаларида жойлаштириладиганлари, кўчмас мулк мулкдорлари томонидан фақат риелторлик ташкилотлари ва кўчмас мулк бўйича агентлар орқали бепуллик асосида амалга оширилади», дейилади қонун лойиҳасининг 27-моддасида.

Аввалроқ, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров қурилиш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги айрим тўловларни фақат банк карталари орқали амалга ошириш амалиётини жорий қилиш юзасидан ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилганди.

Мавзуга оид