Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.
Президентнинг 2023 йил 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг янги ўринбосарлари тайинланди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахромжон Жўрабоевич Аълоев ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
Аълоев муқаддам Ўзбекистоннинг Кувайтдаги муваққат ишлар вакили маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган. Дипломат 2008−2012 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган, Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият кўрсатган. 2022 йил ноябридан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари эди.
Ташқи ишлар вазирида яна янги икки ўринбосар пайдо бўлди - улар вакант турган лавозимларни эгаллашди.
Музаффарбек Анварбекович Мадраҳимов ТИВ раҳбарининг ўринбосари бўлди. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка (2018 йилдан), Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.
Раҳматулла Ибрагимович Нуримбетов ҳам вазирга ўринбосар этиб тайинланди. Нуримбетов бунгача ТИВнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбар бўлган.
Мавзуга оид
15:24 / 23.12.2024
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
09:50 / 13.12.2024
“Муҳожирларимиз ҳар қанча камситилса ҳам, ТИВдан садо йўқ” — хориждаги ватандошларни ким ҳимоя қилади?
17:52 / 11.12.2024