Ўзбекистонда қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари мусодара қилинди
Бир ярим ой давомида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 9 млрд сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилган.
16 ноябрдан буён ўтказилган рейдлар доирасида Ўзбекистонда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 3641 та ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда ЎзА ИИВга таяниб.
Натижада 8 миллиард 920 миллион сўмлик пиротехника воситалари олиб қўйилган. 1941 нафар ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 26 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
28 декабр куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Янги йил байрами арафасида умумий қиймати 201 миллион сўм бўлган 182,83 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилганди.
2009 йил охирида ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш вақтинчалик тақиқланган. Пиротехника маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ундан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистонга ноқонуний олиб кириш ёки олиб чиқиш, шунингдек, пиротехника маҳсулотларини реализация қилиш, ҳуқуқбузарлик буюмлари мусодара қилинган ҳолда 1,7 миллион сўмдан 6,8 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Пиротехника воситалари, улар учун қурол ва ўқ-дорилар, ҳарбий маҳсулотлар рекламасига қўйиладиган талабларни бузиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида (17 миллион сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
20:20 / 27.11.2024
Тошкентдаги хонадондан салкам 25 минг дона пиротехника воситалари аниқланди
08:16 / 27.11.2024
Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди
11:38 / 25.11.2024