Инвестициялар вазирига янги ўринбосар тайинланди
«Ўзметкомбинат» ижрочи директори вазир ўринбосарига айланди.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Турсунқулович Аҳмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Дилшод Аҳмедов 1972 йилда туғилган, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетини тамомлаган. «Сколково» Москва бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва саноат корхоналари активларини бошқаришда тажрибага эга.
У 2021 йил январидан ҳозирга қадар «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари — ижрочи директор лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига 2022 йил декабридан буён Лазиз Қудратов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Унда ҳозиргача уч нафар ўринбосар бор эди — Нозимжон Холмуродов, Хуррам Тешабоев ва Бадриддин Абидов.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024