Ўзбекистон | 12:56 / 16.01.2024
2685
1 дақиқада ўқилади

Хитой Шенчжендан Тошкентга автомобил орқали юк ташишни йўлга қўйди

Узунлиги 6,5 минг километр бўлган йўл вақти 20 кундан 7 кунгача қисқартирилди. 

Фото: AP

Хитойнинг Zhengzhou Hongyi Transportation логистика компанияси Шенчжендан Тошкентга автомобилда юк ташиш хизматларини йўлга қўйди, деб хабар беради IRU. 

Куни кеча электроника ортилган юк машинаси Хитойнинг Шенчжен шаҳридан чиқиб, Қирғизистон ҳудуди орқали Тошкентга етиб келди. 

6,5 минг километр узунликдаги маршрут бўйича йўл вақти деярли уч бараварга - 20 кундан 7 кунгача қисқарди. 
 
IRU янги маршрутнинг очилиши Шенчжен ва Тошкент ўртасидаги савдо ҳажмини ошириши, шунингдек, чегара тартиб-қоидаларини янада осонлаштириши ҳамда йўл вақти ва логистика харажатларини камайтиришини алоҳида таъкидлади. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон компаниялари Хитой бозорига автоташувлар бўйича муқобил йўналишларини ўрганмоқда. Шу тариқа, яқинда Ўзбекистондан учта юк машинаси Қозоғистон орқали Хитой жанубидаги Фошан шаҳрига транзит йўл билан етиб келди. 

Мавзуга оид