Жаҳон | 14:54 / 21.01.2024
15341
10 дақиқада ўқилади

Ҳорливка атрофидаги дронлар ротаси ва фронтдаги «кошмаромобил». Уруш суратлари

Украинада урушнинг 696-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия 2024 йил ёзида Украина навбатдаги кенг кўламли ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда, бу ҳақда украиналик мулозимларга таяниб Financial Times хабар берган.
  • Прокурор «военкор» Владлен Татарскийнинг ўлимида айбланган Даря Трепова учун 28 йил қамоқ жазоси сўради.
  • «Кўпинча бу можаро музлатилишига олиб келади». Зеленскийнинг офиси раҳбари Украина қўшини мудофаага ўтишига қарши.
  • Словакия Россия ва Беларус билан маданий ҳамкорликка қўйилган тақиқни бекор қилди, бундай тақиқ Россиянинг Украинага босқини бошланганида, олдинги ҳукумат томонидан жорий этилганди.
  • Сафарбар этилганларнинг турмуш ўртоқлари Путиннинг сайловолди штабига келишди ва у қачон демобилизация тўғрисидаги фармонини имзолашини сўрашди. Қабулхона ходими эса урушга фақат кўнгиллилар кетгани, боришни истамаганлар мамлакатни тарк этганини айтган.
  • Камчаткада суд Украинада жанг қилишдан бош тортган шартнома асосида хизмат қилувчи етти ҳарбийни колонияга юборди.
  • «Коммерсант» хабарига кўра, Россияда суд илк бор Украинадаги уруш иштирокчиси бўлган ва ўз қуролдошини ўлдирган шахсни оқлади.
  • Армия тўғрисидаги «фейк» ва бошқа қатор жиноий моддалар бўйича айбланганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат думаси кўриб чиқиши учун 22 январ куни киритилади.
  • Америка ва ғарбдаги бошқа мамлакатларнинг разведка хизматлари ҳисоблашича, Украинадаги уруш камида яна икки йил давом этади.
  • НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари алянс мамлакатларини келгуси 20 йиллик ичида Россия билан уруш чиқишига тайёр бўлишга чақирган.
  • Болтиқбўйи мамлакатлари Россия билан чегарада «мудофаа линияси» қуришга келишиб олди.

Кун кадри. Краматорск бозорида бомбапанагоҳ

Донецк областида фронт бўйидаги Краматорск шаҳри — муҳим транспорт тугуни ҳисобланади. Украина ҚК жангчилари яқинлари билан кўришиш учун фронт чизиғидан шу ерга келишади.

Россиянинг кенг кўламли босқинига қадар Краматорскда 250 минг атрофида одам яшаган. 2022 йил ёзида эвакуация бошлангач, шаҳар аҳолиси 50 минггача қисқарди, аммо кейин яна аста-секин оша бошлади. Ҳарбийлар ва уларнинг қариндошлари тўпланиши туфайли Краматорскда савдо ривожланмоқда ва қаҳвахоналар очилмоқда, деб ёзган Украинадаги Liga.net нашри 2023 йил ноябрда.

Шу билан бирга, россияликлар ракетаси учирилганидан бир дақиқадан кам вақт ичида шаҳарга етиб келади. Краматорскликларнинг айримлари тўғридан тўғри бомбапанагоҳ олдида савдо қилади.

Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Ҳорливка яқинида FPV-дрон ишлатаётган украин ҳарбийлари

2022 йил охири — 2023 йил бошида Украинадаги урушда «дронлар инқилоби» рўй берганди: икки армияда ҳам амалда ҳар бир бўлинмада тижорий разведка дронлари пайдо бўлди. Кейинроқ улар граната ва бошқа ўқ-дорилар ташиш ва ташлашга мослаштирилди. 2023 йилда аввалига Украина ҚК, кейин эса РФ қуролли кучлари ҳам минглаб камикадзе дронлар (FPV-дронлар) қабул қилиб олди. Бу эса фронт чизиғи ва унинг ортидаги ҳудудлар икки армия разведкаси учун ҳам «кўриниб туриши»га олиб келди. Аниқланган нишонларга дронлар орқали дарҳол зарба бериш мумкин — ёки улар ҳақидаги маълумотлар артиллерияга юборилади ва улар оператив тарзда ўт очиб, объектларни йўқ қилади.

Украина ҚК 24-алоҳида механизациялашган бригаданинг «Рарог» зарбдор дронлар ротаси ҳарбий хизматчиси FPV-дронларни Донецк областининг РФ ҚК оккупацияси остидаги Ҳорливка шаҳри атрофидаги позицияларга учиришга тайёрланмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҳарбий қўмондонлиги зарбдор дронлар роталарини шакллантиришни 2023 йил январидаёқ бошлаганди — Украина ҚК бу мунтазам армиялардаги шу каби илк тузилма эканини билдирганди. Сентябр ойига келиб бундай роталар сони 17 тага етди. «Рарог» — ОАВда энг кўп тилга олинадиган дронлар роталаридан биридир: унинг пилотлари Бахмут ва Ҳорливка атрофидаги жангларда қатнашмоқда.
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
«Рарог» ротаси жангчиси Ҳорливка яқинидаги позицияда ўқ-дори билан жиҳозланган FPV-дронни учиришга тайёрланмоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA
«Рарог» ротасининг FPV-дронлари операторлари РФ ҚКнинг Ҳорливка яқинидаги позицияларига учирилган дронларни бошқармоқда
Inna Varenytsia / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областида Украина ҚК ярадор жангчилари эвакуацияси 

Украина ҚК ярадор жангчиси қуролдошлар ва тиббиёт ходимлари қуршовида тезкор операция ўтказиш учун олиб кетилмоқда. У Донецк областидаги жанглар вақтида яраланган
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Тиббиёт ходими махсус прибор — пулсоксиметр орқали Донецк областида яраланган украиналик жангчининг сатурациясини (қондаги гемоглобиннинг кислород билан тўйинганлик даражасини) ўлчамоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Украина ҚК ярадор жангчиси Донецк областидаги фронт чизиғидан ҳоспиталга эвакуация қилинмоқда
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Оккупация остидаги Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк областининг Ҳорливка шаҳри 2014 йил апрелидан буён «ДХР» кучлари томонидан назорат қилинади. Шу билан бирга, у қўшинларнинг туташув чизиғидан бир неча ўн километр масофада бўлиб, кенг кўламли босқин бошлангач унинг интенсив ўққа тутилиши кескин ортган. 20 январга ўтар кечаси йўлланган навбатдаги зарбалардан кейин тинч аҳоли вакиллари бўлган тўққиз киши, жумладан тез тиббий ёрдам ходими жароҳатланган, деб хабар берган маҳаллий расмийлар.

«ДХР» фавқулодда хизматлари ходимлари Ҳорливкада артиллерия зарбаси оқибатида қисман вайрон бўлган кўп қаватли квартиралардан бирини тозаламоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливкада яшовчилардан бири артиллерия зарбасига учраган квартирадан вайрон бўлган девор парчасини улоқтирмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливка аҳолиси вакиллари артиллерия зарбаси вақтида деразалари синиб кетган квартира ичида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Қўлбола баравар ўт очиш реактив тизимидан фойдаланаётган украин артиллериячилари

Бу ҳафта Украина қуролли кучлари «кошмаромобил»ни намойиш этишди — бу 56-алоҳида мотопиёдалар бригадаси жангчилари кўнгиллилар билан биргаликда ясаган мобил баравар ўт очиш реактив қурилмасидир. «Кошмаромобил»да снарядлар отувчи қисм «Град» тизимидан олинган ва пикап устига ўрнатилган.

«„Кошмаромобил“ фавқулодда мобил ва ихчам бўлиб, душман дронларига деярли тутқич бермайди, аниқ разведка маълумотларига эга бўлганида эса душманнинг жонли куч ва техникалари томон самарали ракета зарбалари йўллай олади», — дейилади 56-бригада матбуот хизмати хабарида.

Донецк областидаги украин ҳарбийлари «кошмаромобил» номли ракета учириш қурилмасини ўқламоқда
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images

Эммануэл Макрон Украинага жўнатиш учун тайёрланган гаубицаларни кўздан кечирмоқда

18 январ куни Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Франция Украинага яқин ҳафталарда Caesar русумли олтита ўзиюрар артиллерия қурилмаси юбориши ва йил охиригача яна 72 та қўшимча қурилма тайёрлаб беришини маълум қилди.

«Ўқ-дори тақчиллиги — қуролли кучларимиз дуч келаётган ниҳоятда долзарб муаммо. Артиллерия коалицияси бу муаммоларни ҳал этишга аҳд қилган», — дея қўшимча қилган Умеров.

RFI нашри ёзишича, Франция ва АҚШ раҳбарлигидаги «артиллерия коалицияси» — «Рамштайн» формати сифатида маълум бўлган Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳининг муҳим компонентларидан биридир. Бу гуруҳ 50 дан ортиқ мамлакатни ўз ичига олиб, Украина қуролли кучларини қурол-яроғ билан таъминлаш учун тузилган.

Франция президенти Эммануэл Макрон ва мамлакат мудофаа вазири Себастиен Лекорню Нормандиядаги ҳарбий-денгиз базасига ташриф вақтида Caesar қурилмасини кўздан кечирмоқда
Christophe Petit Tesson / AFP / Scanpix / LETA

Аннексия қилинган ҳудудларда бут ювиш байрамига тўпланган россиялик ҳарбийлар

Позициялари Донецк областининг аннексия қилинган қисмида жойлашган рус ҳарбийлари бут ювиш ибодатига тўпланган
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Рус православ черкови руҳонийси Николай Гвоздев Россия армияси позициясида Бут ювиш байрами вақтида сувни «муқаддаслаштирмоқда»
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Алексей Майшев / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид