Ўзбекистон | 13:00 / 22.01.2024
2409
2 дақиқада ўқилади
Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президент қарорига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлигининг вазифалари белгиланган, шу жумладан:
- давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона сиёсатни юритиш;
- давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
- давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
- давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарини ислоҳ қилишда иштирок этиш ва бошқалар.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисидаги низом қуйидагиларни белгилайди:
- агентлик мақоми ва фаолиятининг устувор йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
- марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг мажбуриятлари ва масъулияти;
- агентлик вакилларининг асосий функционал вазифалари ва мажбуриятлари;
- агентлик фаолияти самарадорлиги ва маҳсулдорлигини баҳолаш самарадорлигининг мезонлари ва кўрсаткичлари.
Агентлик ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази – давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва самарали фойдаланиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади, шу жумладан:
- ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш;
- давлат муассасалари (корхоналар)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;
- ортиқча қисмини, шунингдек фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш.
Мавзуга оид
13:30 / 31.10.2024
Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
12:00 / 19.10.2024
Россия «дўст бўлмаган» давлатлар компанияларига активларини сотишни қийинлаштиради
11:40 / 16.10.2024