Харкивнинг ўққа тутилиши: қурбонлар сони 10 кишига етди
Россия сўнгги сутка ичида Харкивни уч марта ўққа тутди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, яна 60 киши яраланди, улардан 6 нафари болалар. Киевда отишма оқибатида 4 киши яраланди.
23 январ куни Россиянинг Харкивга уч марта ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 кишига етди. Қутқарувчилар Россия ракетаси оқибатида бузилган кўп қаватли турар жой биноси вайроналари остидан 56 ёшли аёл ва 57 ёшли эркакнинг жасадларини чиқариб олди, деб хабар берди Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати чоршанба, 24 январ куни Telegram-каналида. 23 январ оқшомида саккиз киши ҳалок бўлгани ва камида 60 нафар фуқаро яралангани, жумладан олти нафар бола жароҳат олгани айтилганди.
Харкив бир кунда уч марта ўққа тутилди
Биринчи ракета ҳақида маҳаллий вақт билан соат тахминан 3:00 да шаҳар мэри Игор Терехов хабар берди. Кейинчалик у «турар жой ва фуқаролик бинолари ҳудудига зарба берилган», деб аниқлик киритди. Тахминан соат 6:00 да Терехов шаҳарда бир нечта портлашлар ҳақида ёзди. Мэрнинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида кўп қаватли уйнинг кириш қисми бутунлай вайрон бўлган, шаҳарнинг Киев туманида электр ва сув таъминоти узилган.
Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 23 январ куни эрталаб Россия қуролли кучлари Харкивнинг Киев ва Салтов туманларига жами 10 марта зарба берган. «Дастлабки маълумотларга кўра, C-300 ва X-22 ракеталари учирилган», - дея таъкидлади Liga.net онлайн-нашри.
Маҳаллий вақт билан соат 21:00 лар атрофида Россия Харкивнинг марказий қисмини ракета билан ўққа тутди. Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, натижада турар жой бинолари, савдо дўконлари ва таълим муассасаси зарар кўрган.
Россиянинг Киевга ракета ҳужуми
23 январ куни Киев вилояти ҳам Россия ракета ҳужумига учради. Шу куни кечқурун Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Руслан Кравченко Telegram-каналида ушбу ҳужумга шундай изоҳ берди: «Афсуски, қурбонлар сони 4 кишига етди. Бир жабрланувчи политравма (кўплаб жароҳатлар) ва синишлар билан Киев вилоят клиник шифохонасига ётқизилган.Бир киши ёниш маҳсулотларидан заҳарланган, яна икки киши касалхонага ётқизишдан бош тортган. Воқеа жойида ёрдам кўрсатилди. 3 та кўп қаватли уй, хўжалик иншоотлари, 21 та енгил автомобил, кафе биносига зарар етган. Икки таълим муассасаси ҳудудидан ҳам Россия ракеталарининг бўлаклари топилди. Лицейдан бирининг деразаларига зарар етказилган».
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024