Ўзбекистон | 12:10 / 27.01.2024
3912
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Табаррук зиёрат» туризм платформаси ишга туширилди

Фото: Ўзбекистон Туризм қўмитаси

Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан «Табаррук зиёрат» сайёҳлик платформаси ишга туширилди.

Uzbektourism.uz портали маълумотига кўра, мазкур платформага Ўзбекистон ҳудудидаги 100 га яқин зиёратгоҳ ҳамда қадамжолар ҳақидаги маълумотлар 7 та тилга таржима қилиниб жойлаштириб борилади.

2023 йил 25-29 ноябр кунлари Бухорода «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилди. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ҳамда кузатувчи мамлакатлардан ташриф буюрган тадбир иштирокчилари Бухоро шаҳрининг қадимий масканлари – тарихий обидалари билан яқиндан танишди. Шунингдек, «Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази» илмий-амалий конференцияси ва «Бухоро вилояти туризм имкониятларини ривожлантириш» бўйича халқаро илмий анжумани ўтказилди.

2023 йилда Ўзбекистонга 1,415 миллион нафар зиёратчи ташриф буюрган. Жумладан:

- Тожикистондан 428 минг;
- Қирғизистондан 335 минг;
- Қозоғистондан 283 минг;
- Россиядан 98 минг;
- Туркиядан 45 минг 600;
- Ҳиндистондан 11 минг 050;
- Хитойдан 8 минг 250;
- Исроилдан 6 минг 400;
- Озарбойжон ва Малайзиядан 3 минг 500;
- Индонезиядан 3 минг 290;
- Япониядан 3 минг 280 нафар зиёратчилар келган.

Мавзуга оид