Ўзбекистон | 13:55 / 30.01.2024
18126
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкентда Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Тадбирда ҳукумат ва Президент администрацияси вакиллари, шаҳар жамоатчилиги ҳамда собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримова қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

30 январ куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг собиқ президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбарининг матбуот хизмати тадбирдан суратларни эълон қилди.

Маросим Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтказилди. Унда Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Шунингдек, собиқ президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ҳам қатнашди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.

Биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

Мавзуга оид