Жаҳон | 16:36 / 06.02.2024
13646
4 дақиқада ўқилади
Харкив областидаги вайроналар ва фронтдаги азовчилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 712-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни истеъфога чиқариш имкониятларини кўриб чиқаётганини тасдиқлади.
- «Украинская правда» манбаси тасдиқлашича, Зеленский Залужний билан биргаликда Украина ҚК бош штаби бошлиғи Сергей Шапталани ҳам лавозимдан озод этишни режалаштирган.
- Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Залужнийнинг истеъфосига қарши чиқди.
- FT нашри ёзишича, Зеленскийнинг Украина ҳарбий раҳбариятини алмаштириш бўйича режалари ғарблик ҳамкорларни асабийлаштирмоқда.
- АҚШ сенати Украинага ёрдам ҳам кўзда тутилган қонун лойиҳасини тақдим этди. Энди уни конгресс қабул қилиши керак.
- Yandex N.V. Россиядаги «Яндекс» консорциуми хусусий инвесторларга сотилганини эълон қилди. Аркадий Волож хориждаги бизнесларни ривожлантириш билан шуғулланади.
- Путин Узоқ Шарқ ва Арктика ипотекаларини уруш фахрийлари ва қурбонларнинг оила аъзолари учун узайтириб беришга кўрсатма берди. Ундаги имтиёзли ставка 2 фоизни ташкил этади.
- Марказий сайлов комиссияси Россия президентлигига номзод Борис Надеждин тўплаган имзоларнинг 15 фоизини нуқсонли деб топди.
Малая Камишевахадаги Авлиё Троицкий ибодатхонаси
Украина ҚК Харкив областидаги Малая Камишеваха қишлоғини 2022 йил кузидаги қарши ҳужум давомида озод этганди. Кенг кўламли урушнинг илк кунларида бошланган оккупация чоғида россиялик ҳарбийлар Авлиё Троицкий ибодатхонасини дала ҳоспиталига айлантирган. Қуйида Малая Камишевахада жанглардан кейин юзага келган вазият акс этган кадрлар.
Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги дронлари
«Азов» жангчилари Луҳанск областида
Мавзуга оид
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024