Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Кузатилаётган совуқ ҳаво туфайли Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларга машинада чиқмаслик сўралмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги совуқ ҳаво ҳарорати сабабли Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
“Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраймиз”, дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
17:57
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
17:17
АҚШ рекорд сондаги Ўзбекистон фуқароларини депортация қилди
23:25 / 22.12.2024
Россияда сафар сумкаси ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди
23:49 / 20.12.2024