Ўзбекистон | 20:29 / 15.02.2024
6894
1 дақиқада ўқилади
6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин.
«Ўзгидромет» агентлиги 16-22 феврал кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, ушбу кунларда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.
16-22 феврал кунлари қор кўчиш хавфи мавжуд бўлган тоғли ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.