Ўзбекистон | 13:55 / 16.02.2024
14868
1 дақиқада ўқилади

Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушланди - манба  

У фуқарога турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали пул эвазига субсидия олиб бермоқчи бўлган. Манбага кўра, ходим собиқ судянинг ўғли бўлган.  

Фото: Олег Яковлев

Наманган шаҳрида давлат хизматлари маркази катта мутахассиси тезкор тадбирда қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.  

Манбага кўра, Наманган шаҳар адлия бўлимининг давлат хизматлари маркази катта мутахассиси Х.Р. қўлга тушган. У турар-жой сотиб олиш учун яқин танишлари орқали субсидия маблағлари ажраттириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига фуқародан 1 500 АҚШ доллар талаб қилган. Катта мутахассис келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Қўлга олинган шахс собиқ судянинг ўғли эканлиги айтилмоқда.  

Олдинроқ Қўқонда суд ходими никоҳдан ажратиб бериш эвазига фуқародан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланганди.

Мавзуга оид