Ўзбекистон | 14:57 / 06.03.2024
6586
2 дақиқада ўқилади

Мажбурий суғуртанинг янги турларини жорий этиш режалаштирилмоқда

2025 йилга қадар “такафул” (исломий суғурта) тамойиллари ва маҳсулотлари ишлаб чиқилади.

Фото: Shutterstock

Президент томонидан “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

2024 йил 1 сентябрдан:

  • суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;
  • суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;
  • Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар рейтингини юритади ва ОАВда эълон қилиб боради.

Суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капитали миқдорлари тасдиқланмоқда.

Ҳужжат билан:

  • суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш; 
  • бакалавриатда “суғурта иши” йўналиши бўйича ўқиш муддатини 4 йилдан 3 йилгача қисқартириш таклифини киритиш;
  • 2025 йил 1 январга қадар босқичма-босқич қуйидагиларни жорий этиш: 
  • юридик шахсларнинг кўчмас мулкини табиий ва техноген офатлардан мажбурий суғурта қилиш тизимини;
  • такафул тамойилларини ва маҳсулотларини жорий этиш;
  • юклатилган суғурта турларини кенгайтириш.

Мавзуга оид