Шаржа аэропортида оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатлари Бирлашган Араб Амирликларида оғир жароҳат олган фуқарога амалий ёрдам кўрсатди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари БААнинг Шаржа аэропортида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир жароҳат олган ватандош ҳолидан хабар олди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Дипломатлар С.Ш.И. ҳолидан хабар олиш учун "Ал Қассими" касалхонасига ташриф буюриб, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида бир қатор масалалар, жумладан тиббий муолажа харажатларини маҳаллий ташкилотлар томондан қопланишига эришди.
1955 йилда туғилган С.Ш.И. амалга оширилган консуллик-ҳуқуқий тадбирлар натижасида ватанга қайтарилди. Фуқаро ва унинг ҳамроҳи Uzbekistan airways компанияси томонидан бепул тақдим қилинган авиачипта билан Ўзбекистонга қайтиб кетди.
Шунингдек, С.Ш.И. касалхонада даволаниши мобайнида унинг БААда бўлиб турган қариндошларига Шаржа халқаро аэропорти томонидан бепул меҳмонхона тақдим этилди.
Мавзуга оид
15:24 / 23.12.2024
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
14:32 / 10.12.2024
БАА Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди
15:32 / 09.12.2024
Ўзбекистондан БААга ишлаш учун мутахассисларни жалб этиш бўйича келишувга эришилди
15:44 / 06.12.2024