Ўзбекистон | 07:30 / 07.03.2024
4437
1 дақиқада ўқилади

870 млн сўмлик шакарнинг божхона орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

Тошкент вилоятида темирйўл вагонида ноқонуний олиб кирилиши режалаштирилган 58 тонна шакар борлиги аниқланди.

Фото: ЎзА

“Янгийўл” ТИФ божхона пост ходимлари томонидан Зангиота туманида жойлашган “Ўртаовул темир йўл” станциясига кириб келган темирйўл таркиби “Ўртаовул Лог” божхона омборида товарлар ортилган темирйўл вагони божхона назоратидан ўтказилган

Натижада йўл юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган кепак орасига хуфиёна яширилган 870 млн сўмлик 58 тонна шакар борлиги аниқланган. Мазкур товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш орқали давлат бюджетига 690,4 млн сўмлик божхона тўловларини тўлашдан қочишга уриниш режаси амалга ошмади. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлар олиб борилмоқда.

Мавзуга оид