Ўзбекистон | 08:02 / 07.03.2024
6687
1 дақиқада ўқилади

Тошкент жамоат транспортида бир кунда ташилган йўловчилар сони маълум бўлди

Тошкент шаҳрида автобус ва электробусларнинг бир кунлик фаолияти тўғрисида маълумот берилди. 

Фото: Kun.uz

“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, 5 март ҳолатига автобус йўналишлари сони 165 тани, йўналишлардаги автобуслар сони 1589 тани, йўловчилар сони эса 1 139 924 нафарни ташкил қилган. 

Шундан, нақд пул тўлови — 38,1 фоиз; электрон тўлов — 61,9 фоиз.

Шу куни оралиқ интервал 8-10 дақиқани ташкил қилиб, қатновлар сони 21 063 марта бўлган.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Аввалроқ аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилганди.

Аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди: юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш; йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.

Мавзуга оид