Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди
Чилонзор туманидаги маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлган Нурилла Абдураҳмонов Бектемир тумани ҳокимига айланди. Туман раҳбарлиги Тапил Маҳамадзияев ишдан олинганидан кейин бир ойдан ошиқ вақт давомида бўш қолаётганди.
11 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Бектемир туманига ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессияда ҳозиргача Чилонзор тумани Гавҳар маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдураҳмонов Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.
Нурилла Абдураҳмонов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. Шу кунга қадар Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туман ҳокимликларида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июл ойидан буён Бектемир тумани ҳокими лавозимида ишлаган Тапил Маҳамадзияев 2024 йил феврал ойида ишдан олинганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024