Ўзбекистон | 08:50 / 15.03.2024
38258
1 дақиқада ўқилади

Тошкент қуюқ тутун билан қопланди

15 март Тошкентда гарчи қуёшли бошланган бўлса-да, атрофни кўмир ҳидини эслатувчи аччиқ ва қалин тутун қоплаган. Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рўйхатида 2-ўринга чиқди.

Фото: Kun.uz

Тошкентликлар 15 март тонгини кўмир ҳидини эслатувчи аччиқ ва қалин тутун билан қарши олишди. Бу тутун асосан шаҳар атрофидаги иссиқлик электр станцияларидан келиб чиқаётгани эҳтимоли катта. Уларнинг фаолияти натижасида атмосферага катта миқдорда зарарли чиқиндилар тарқалмоқда. 

Тонгги соат 6:00 да Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари рўйхатида 2-ўринга чиқди.

Маълумот учун, ҳаводаги PM2.5 зарралари, ўта майда бўлгани учун, инсоннинг нафас олиш тизимига осонгина кириб, ўпкаларга ва ҳатто қон айланиш тизимига етиб бориши мумкин. Бу зарралар нафас йўллари касалликлари, ўпка касалликлари ва юрак-қон томир тизими муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. 

Тошкентдаги ҳавонинг бу даражада ифлосланиши аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Бу муаммога ечим топиш ва ифлосланиш манбаларини камайтиришга қаратилган чоралар ҳозирча самара бермаяпти.

Мавзуга оид