Келажак олдида қандай жавоб берамиз? | Манзил
Кўпчилигимиз болалигимизни носталгия билан эслаймиз: беғубор, самимий, ғам-андуҳдан йироқ даврлар ва албатта экология... Афсуски, ҳозир кўпчилик ўз болалигини эслаганда табиат ва ундаги салбий ўзгаришларни ҳам ёдга оляпти. “Манзил” бу сафар саёҳатлардан бироз чекинган ҳолда, экологияга бефарқ бўлмаган инсонларнинг айнан экологик хотиралари билан қизиқди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўз болалиги ўтган Чирчиқ дарёси қирғоғи ва ундаги йўқолиб кетган табиатни ачиниб эсларкан, афсуски, дарёнинг табиийлигига зиён етказиш ҳанузгача тўхтамаганини таъкидлайди.
Журналист Бобур Акмалов эса болалигини эслатувчи мактаб ва унинг атрофидаги дарахтлар, ариқларда оққан сув ва тоза ҳавонинг бугун йўқлигини алам билан эслашини айтади.
Экоблогер Мўътабар Хушвақтова ўзининг болалигини Тошкент шаҳридаги дарахтларга бой парклар билан эслади ва шу билан бирга, одамларнинг табиатга, айниқса сувга муносабати ҳанузгача ёмон ҳолатда қолаётганини таъкидлайди.
Бундай хотиралар, афсуски, 20 ёшни қоралаган ҳар бир ватандошимизда бор.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz’нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус
Мавзуга оид
21:54
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
16:33
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди
16:12 / 20.12.2024
Чиқиндиларни бошқариш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди
16:34 / 18.11.2024