19 мартнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистондаги воқеалар, ҳодисалар, хабарлар
Пойтахтни айланган президент, Наврўз таътили ва обҳавоси, сайилда портлаган газбаллон, Америкада золим эрнинг қурбонига айланган ўзбек аёли — Kun.uz кун давомида ёритган Ўзбекистон янгиликлари билан танишинг.
Президент Тошкент шаҳрини айланди
75 гектардан ортиқ майдонни эгаллайдиган ва Тошкентда ҳудуди жиҳатидан иккинчи йириги бўладиган боғга биринчи босқичда минг тупдан манзарали дарахтлар ҳамда бута ва гуллар экилади. Лойиҳа якунига қадар уларнинг сони 20 минг тупга етади. Президент янги боғда чинор кўчатини ўтқазди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги қуюв-механика заводи ишини кўздан кечирди. Заводда 2024 йилда экспорт ҳажмини 15 млн долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Президент Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводини бориб кўрди. Мирзиёев вагонларнинг дизайнини ўзгартириш, йўловчиларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади. Электр поездлар тармоғини кенгайтириб, аҳолини кўп туманларга олиб бориш, соҳанинг алоҳида генерация қувватларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Мактабларда таътил 21 мартдан бошланади
Баҳорги таътил 7 кун давом этади, сўнгги чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.
Наврўз кунлари серёғин ўтиши кутилмоқда
20-22 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари ёмғир айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин, дейилади UzHydroMet хабарида.
Наврўз байрамларида жамоат транспорти жадвали
Наврўз байрами муносабати билан узун дам олиш кунларида пойтахт Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти ҳаракати тартиби маълум қилинди.
Қарийб ярим кило олтинни Тошкентга олиб келиб сотмоқчи бўлган ушланди
463,94 грамм соф қуйма олтиннинг нархи 368 млн сўмга баҳоланган. Уни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган йигит Булунғур туманидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган.
Наманган вилоятида қалбаки 9400 доллар ушланди
9400 доллар миқдоридаги қалбаки валютани Қирғизистондан олиб кирган шахс уларни ҳақиқий 5200 долларга алмаштирмоқчи бўлган.
Қашқадарёда Наврўз сайли ўтказилаётганда газбаллон портлаб кетди
Кўкдала туманида 18 март куни ўтказилган сайилда портлаган газбалондан жабрланган 37 киши шифохонага олиб борилган, шундан 7 нафари стационар даволанишга ётқизилган. Прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғади.
КУН ВИДЕОСИ
Бухоро вилоятининг Когон туманида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус иштирокидаги мудҳиш автоҳалокат видеоси пайдо бўлди
Ўқувчиларини Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган ҳамда иккинчи даражали йўлдан чорраҳага катта тезлик билан чиқиб келган автобус асосий йўлдан келаётган бетон қорувчи машина билан тўқнашган. Видеода кўринишича, чорраҳада ўша вақтда светофор ишламаган, чорраҳада ҳаракатни тартибга солиш учун ЙПХ инспектори ҳам бўлмаган.
Ўзбекистонлик эркаклар Америкада ҳам хотинини ўлдиришда давом этишмоқда
Фақат бу сафар қотил ўз жонига ҳам қасд қилган. Пенсилвания штатида ўзбекистонлик 43 ёшли Дурдона Султонова собиқ эри 44 ёшли Сарвар Оллоберганов томонидан отиб ўлдирилган. Маълумотларга кўра, улар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари бўлишган.
КУН РАҚАМИ
2024 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонда савдо соҳасида янги корхоналар энг кўп ташкил этилган — 4792 та.
Жами янги очилган корхона ва ташкилотоар сони 13 минг 276 тани ташкил этган.
Ўзбекистонда пенсиянинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгиланди
2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланган. Шунингдек, пенсионерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди.
Солиқ органлари айрим ҳуқуқлари бекор қилинди
Солиқ органлари ходимлари камерал текширувларни ўтказишда солиқ тўловчи ҳудудига кириш, биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш ҳуқуқлари бекор қилинмоқда — Вазирлар Маҳкамаси қарори.
Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегаравий дарёларда сув ҳисоблагичларини ўрнатади
Икки давлат мутахассислари сув ҳисоблагич ўрнатиладиган жойларни келишиб олмоқда. Лойиҳага халқаро ташкилотларни жалб этиш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
«Сув ҳисоблагичларини ўрнатиш ҳар икки давлат томонидан истеъмол қилинадиган сув миқдорини онлайн назорат қилиш имконини беради», — деди Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
КУН ФОТОСИ
Экология вазирлигига қарашли Қизилқум давлат қўриқхонаси ходими кузатув камерасига тўқай мушуги муҳрланди. Тўқай мушуги мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сутэмизувчи ҳайвон бўлиб, ташқи кўриниши силовсинга ўхшайди.
Самарқандда занжирбанд қилинган бола: у мунтазам азобланганини таъкидлади
Самарқанд шаҳрида Damas машинаси ичида оёқлари занжирбанд қилинган, юз-кўзлари моматалоқ бўлган ўсмирнинг видеоси тарқалган эди. Пахтачи туманидан бўлган болани тумандаги Соҳибқирон Темур издоши ҳарбий спорт мактаби ўқитувчиси шу аҳволга солган. Kun.uz ҳолатни ўрганди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024