Ўзбекистон | 22:01 / 19.03.2024
5137
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди 

Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди. 

Фото: dunyo.info

14 март куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди. 

Шу тариқа, Ғарбий Африкада жойлашган Гамбия Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 148-давлат бўлди. 

Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Гамбиянинг БМТдаги доимий вакили Ламине Дибба имзолади. 

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирди. 

Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди. 

2023 йил 20 декабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гамбия ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва чет элдаги гамбияликлар ишлари бўйича вазири Мамаду Тангара билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.

Мавзуга оид