Байденнинг маслаҳатчиси Киевда украиналикларни «АҚШга ишонишга» чақирди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Украинанинг урушдаги бўлажак ғалабаси ҳақида гапирар экан, унинг ҳудудларини қайтариш ҳақида эслатмади.
Украина президенти Володимир Зеленский 20 март, чоршанба куни Киевга ташриф буюрган АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан билан учрашуви натижалари ҳақида ижобий фикр билдирди. «Мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ва биз эришишимиз керак бўлган қўшма сиёсий натижалар ҳақида жуда мазмунли, ўта аниқ суҳбат», деди Зеленский ватандошларига ўзининг анъанавий кечки мурожаатида.«Давлатимиз ва халқимизни қўллаб-қувватлагани учун Америкадан миннатдорман. Америка раҳбарияти халқаро ҳуқуқ устуворлигини ҳимоя қилишда кучли бўлиб қолиши жуда муҳим», деди у.
Унинг сўзларига кўра, «Ғарбнинг кучига шубҳа» Зеленский «ақлдан озган» деб атаган Россия раҳбариятига ёрдам беради. «Улар ютқазиши керак - бу демократик дунё учун ҳаёт-мамот масаласи», - деди Украина давлати раҳбари.
Салливан - Украинанинг Россияга қарши урушдаги бўлажак ғалабаси ҳақида
Шу куни эрталаб Жейк Салливан президент девони раҳбари Андрей Ермак билан учрашувдан сўнг қўшма брифингда: «Украина ғалаба қозониши керак», дея ишонч билдирди. «Бу нимани англатади? Бу Украина урушдан суверен, мустақил, эркин, келажакдаги тажовузни олдини олишга қодир, кучли, динамик демократия, чуқур демократик институтлар, нафақат анъанавий тарзда ўсиб бораётган иқтисодиёт, балки юқори технологиялар соҳасида ҳам ғалаба билан чиқишини англатади», дея «Интерфакс-Украина агентлиги АҚШ президенти маслаҳатчисининг сўзларидан иқтибос келтиради.
Шу билан бирга, Салливан украиналикларни «АҚШга ишонишда» давом этишга чақирди. «Биз урушнинг бошиданоқ сиз томонда бўлдик, катта ёрдам бердик ва буни ҳар куни биз учун мавжуд бўлган барча йўллар билан кўрсатишда давом этамиз», деб таъкидлади Оқ уй вакили ва АҚШ президенти Жо Байден Киевга қўшимча ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Конгресс маъқуллашига эришишига ишонч билдирди.
Айни пайтда, «Украинская правда» ва «Европейская правда» интернет нашрлари эътибор қаратишича, Салливан Украинанинг келажакдаги ғалабасини аниқ нима деб ҳисоблашини тушунтирар экан, Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларни қайтариш ҳақида гапирмаган.
Мавзуга оид
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024