Ўзбекистон | 11:55 / 23.03.2024
61059
1 дақиқада ўқилади

Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди – манба

“Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев суд ҳукмига кўра 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ноқонуний тарзда қурол сақлашда айбланганди.

Фото: Kun.uz

Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган.

“Салимбой”га суд ҳукми билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукми тахминан 19 март куни ўқилгани айтилмоқда. Аммо шу пайтгача бу ҳақда расмий ахборот берилмаган.

Манбанинг таъкидлашича, Тошкентда жиноятчиликка қарши курашиш доирасида қўлга олинганларнинг яна бир нечтаси бўйича иш судга чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли тадбиркор Салим Абдувалиев 2023 йилнинг декабр ойи бошида ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлашда гумонланиб процессуал тартибда ушланганди

Мавзуга оид