Жамият | 18:10 / 28.03.2024
17383
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда маст ҳайдовчи уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Ҳайдовчи ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилоятида маст қилувчи истеъмол қилган ҳолда машина бошқарган шахс пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 19 март куни Фориш тумани Эгизбулоқ маҳалласи ҳудудида содир бўлган.

Шу куни соат 21:15 ларда ички йўлда 45 ёшли ҳайдовчи “Нексия-2” машинаси билан ҳаракатланиб келиб, йўл четидан кетаётган 20 ёшли пиёдани уриб юборган.

Сўнг жабрланувчига биринчи ёрдамни кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олган.

Ўша пайтда жабрланувчини у билан бирга бўлган ҳамкасби шифохонага олиб борган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қармасдан вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Фориш тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи айбланувчи тариқасида ушланган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлган йигит Миллий гвардия ходими бўлган.

 

Мавзуга оид