Жамият | 13:25 / 31.03.2024
14728
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди

Фото: Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтни кесган уч киши 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

Вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг маълум қилишича, тумандаги “Хўжалар” МФЙ ҳудудида дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ видеомурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалгач, вилоят прокуратураси ҳамда Қоракўл туман ИИБ бўлими билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилган.

Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида 3 нафар фуқаро томонидан ҳар хил ўлчамдаги 22 туп манзарали дарахтни кесиб ташлагани аниқланган.

Фото: Бухоро вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш

Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга  нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар учун 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима ундириш белгиланди.

Мавзуга оид