Жаҳон | 10:32 / 01.04.2024
8763
2 дақиқада ўқилади

Доғистонда террорчиликда гумон қилинган уч киши қўлга олинди

Доғистон пойтахти Маҳачқалъа ва Каспийск шаҳрида олти соатга яқин махсус операция режими амал қилди. Хавфсизлик кучлари терроризмда гумон қилинган уч кишини қўлга олди.

Фото: FSB/dpa/picture alliance

31 март, якшанба куни эрталаб Доғистонда махсус хизматлар ўтказган операция вақтида уч нафар қуролли шахс қўлга олинди. Улардан қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва фойдаланишга яроқли қўлбола портловчи мослама мусодара қилинди. Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) маълум қилишича, улар террорчилик ҳужумларини режалаштирган.

Маҳаллий вақт билан соат 05:30 лар атрофида Каспийск шаҳри ва Доғистон пойтахти Маҳачқалъанинг икки туманида аксилтеррор операцияси режими жорий этилди. Операцияда айрим ҳудудлар ўраб олинган, бир қатор уйлар аҳолиси эвакуация қилинган. Операция давомида, МАҚ маълумотларига кўра, махсус кучлар террорчилар деб тахмин қилинганларнинг тўсиб  қўйди. Тушга яқин икки шаҳарда аксилтеррор операцияси бекор қилинди.

Республика раҳбари Сергей Меликов ўзининг Telegram-каналида таъкидлаганидек, гумонланувчилардан топилган нарсалар «ушланганлар томонидан республика ҳудудида террорчилик жиноятларини режалаштириш эҳтимолидан далолат беради». Унинг қайд этишича, АТО вақтида маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган, хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар йўқ. Меликов сўзларига кўра, Доғистонда террорчилар Москва вилоятидаги терактдан кейин хавфсизликни кучайтириш доирасида аниқланган. Сўнгги маълумотларга кўра, «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт қурбонлари сони 144 кишига етган.

Мавзуга оид