Орскда сув тошқини. Фотосуратлар
Орскда иккита тўғон бузилишидан кейин аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. Област ҳудудида олти мингдан ортиқ уйни сув босган.
Орскда Урал дарёсида тўғонлар бузилишидан кейин иккинчи кундирки маҳаллий аҳолини сув босган ҳудудлардан эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Шаҳарга етиб келган Россия ФВВ раҳбари Александр Куренков вазиятни оғир деб атаган. Уралда сув сатҳи кўтарилиши оқибатида сув тошқини Оренбургга ҳам етиб борган — област марказида ҳам эвакуация бошланган. ФВВ маълумотига кўра, област ҳудудида жами олти мингдан ортиқ турар жойларни сув босган, тўрт мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Бутун регион бўйлаб федерал характердаги фавқулодда вазият режими эълон қилинган. Қуйида Орскда тўғон бузилиши оқибатлари ва шаҳарнинг сув босган кўчалари акс этган суратлар келтирилади.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024