Ўзбекистон | 21:20 / 08.04.2024
19711
1 дақиқада ўқилади

«Ташаббусли бюджет»да энг кўп овоз йиғган ҳудуд маълум бўлди 

Пешқадамлик қашқадарёликларга насиб қилди. 

2024 йилги «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси 1-мавсумида Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги «Қўшчинор» маҳалласи энг кўп овоз тўплашга эришди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, маҳалла лойиҳа учун қарийб 15 мингта овоз тўплаган ва бу кўрсаткич бўйича республикада биринчи бўлган. 

Шу билан бирга, Қашқадарё вилояти ҳам республика бўйлаб рекорд даражадаги энг кўп овоз тўплаган 1,5 миллиондан ортиқ. Бу жами овозларнинг 44 фоизини ташкил қилган. 

Маълумотга кўра, Қашқадарё вилоятига 1-мавсумда 253 млрд сўм маблағ ажратилган, 2188 та лойиҳалар саралаб олинган, 152 та маҳалла бўйича 183 та лойиҳа ғолиб бўлган. 

Мавзуга оид