Жамият | 11:57 / 13.04.2024
9979
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда Жигули сел остида қолди

Сел оқизиб кетган қум-шағал массалари машинанинг ичини ҳам тўлдирган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида сел остида қолиб, ичи лой ва қумга тўлган Жигули тасвирланган видео тарқалди.

Вилоят ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Шароф Рашидов туманида содир бўлган.

Маълум бўлишича, 2024 йил 12 апрел куни тахминан соат 19:00-20:00 лар оралиғида Шароф Рашидов тумани “Тинчлик” МФЙ, Бешовул қишлоғида кузатилган ёғингарчилик оқибатида қир-адирликлардаги жилғадан қум-шағал массалари оқиб келган.

Шу куни “Кўрпасой” МФЙ, Танги қишлоғида яшовчи фуқаро Х.Д ўзига тегишли бўлган Жигули машинасини носозлиги сабабли қир-адирликнинг пастки қисмига ташлаб кетган.

Оқибатда адирликдан оқиб келган селнинг қум-шағал массалари транспорт воситасини кўмиб, унинг ички қисмига тўлиб қолган.

Қайд этилишича, содир бўлган ҳодиса натижасида ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва ички йўлларга зарар етмаган.

Мавзуга оид