Ўзбекистон | 10:07 / 15.04.2024
13435
2 дақиқада ўқилади

Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Анвар Орипов Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Анвар Орипов Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

13 апрел куни халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Анвар Орипов туманга ҳоким этиб тайинланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, Анвар Орипов 1985 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007−2010 йилларда Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико академияси инглиз тили курслари тингловчиси бўлган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзагроэкспорт» АЖ, Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. 

Анвар Орипов мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов эса унинг ўрнига Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

 

Мавзуга оид