Ўзбекистон | 12:06 / 16.04.2024
7006
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.

Фото: Kun.uz

2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 36 963 262 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди

16 апрелга келиб бу миқдор 36 990 128 нафарни ташкил этган. Шундан 18,5 миллиондан ортиқ қисмини эркаклар, 18,3 миллиондан ортиқ қисмини аёллар ташкил этади.

Республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган.

2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Ўзбекистон аҳолиси сони 2022 йил декабрида 36 миллионлик маррадан ўтганди.

Мавзуга оид