Экин далаларга тушган бомбалар ва Днипрога ҳужум оқибатлари. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 787-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Володимир Зеленский онлайн-казино фаолиятини чекловчи қонунни имзолади; у ҳарбий хизматчилар ҳарбий ҳолат даври якунига қадар азарт ўйинлар ўйнашини тақиқлайди
- Украинанинг Винница областида икки ҳарбий хизматчи ҳужжатларни текшириш учун тўхтатган полициячиларга ўт очди; полициячилардан бири ҳалок бўлган
- РФ мудофаа вазирлиги Россия регионлари устида 50 та пилотсиз учиш аппаратлари уриб туширилгани ҳақида хабар берди. Украина ҳужумлар нишони ҳарбий саноат комплексларининг энергетика инфратузилмалари бўлганини маълум қилди
- Байкалорти вице-премери, Украинага уруш учун кетганини айтган Марат Мирхайдаров ярим йиллик шартномаси муддати тугаётгани ва ортга қайтишини маълум қилди
- РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг Су-25 самолётини уриб туширгани ҳақида хабар берди
Днипро ўққа тутилиши
19 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини Днипропетровск области бўйлаб ёпирилма ракета зарбаси йўллаганди. Област ҳарбий маъмурияти маълумотига кўра, зарба оқибатида шаҳарда уч киши ҳалок бўлган. Регион бўйлаб 19 апрел куни йўлланган зарбаларнинг жами қурбонлари сони саккиз нафарни ташкил этади, шундан икки нафари болалар, деб хабар берган ҳарбий маъмурият. Камида 35 киши жароҳатланган.
Донецк областига келган Зеленский
Харкив областидаги жанг майдонларига экин экилиши
2024 йил баҳорида, уруш давом этаётганига қарамай, Украинада навбатдаги экин кампанияси бошланди. Украиналик деҳқонлар бу жараённи яна бир бор экстремал шароитларда ўтказишига тўғри келмоқда: улар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб келган майдонлар мунтазам равишда ўққа тутилади, улар бўйлаб ҳарбий техникалар ва армия тузилмалари ҳаракатланади. Қуйида сўнгги вақтларда россияликларнинг энг кўп зарбаларига дучор бўлаётган Харкив областида экин жараёни қандай олиб борилаётгани акс этган суратлар.
Вайрон қилинган электр станция — бутун Украина учун блэкаут таҳдиди рамзи
Йил бошидан буён РФ қуролли кучлари Украина энергетика инфратузилмалари бўйлаб бир неча бор ёпирилма зарбалар йўллади. Сўнгги ҳафталарда айниқса Одесса, Харкив, Запорижжя, Лвив ва Киев областларида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш корхоналарига фаол ҳужумлар амалга оширилмоқда. Украина пойтахти таъминоти учун ўта муҳим ҳисобланган Триполская ИЭС буткул йўқ қилинган, «Укрэнерго»нинг қатор станциялари ҳамда Ринат Ахметовга тегишли ДТЭК компанииясининг иккита электр станцияси жиддий шикастланган. Қуйидаги кадрлар ДТЭК электр станцияларидан бирида олинган.
Вашингтонда Киев учун яхши хабарлар фонида АҚШда ўқ-дорилар ишлаб чиқарилиши
АҚШ Вакиллар палатаси 20 апрел куни кечқурун миллий хавфсизлик бўйича қонун лойиҳасини маъқуллади, у Украинага қарийб 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни кўзда тутади. Энди қонун лойиҳасига Сенатда овоз берилади. Агар ҳужжат қабул қилинса, бу урушнинг украин армияси ресурслар тугаётган ҳамда янги қуроллар — айниқса артиллерия учун снарядлар етказиб берилишига кучли эҳтиёж сезаётган ҳозирги босқичида Киев учун жиддий ёрдам бўлади. Қуйида Америкадаги корхоналардан бирида снарядлар ишлаб чиқариш жараёни акс этган суратлар.
Харкив атрофини миналардан тозалаётган украин сапёрлари
Херсон областида дронлар ўққа тутилиши
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024